Январда Ўзбекистонда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ 614 та ҳолат аниқланди, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги. Хусусан, АГТКСларда 20 та ҳолат қайд этилган бўлиб, уларда 76,8 млрд сўмлик газдан фойдаланилган.
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков Тошкент вилояти прокурори Олмалиқдаги газга ноқонуний уланиб олган ғишт заводини узиб қўймасликни сўраганини маълум қилди. «Бунақаларнинг орқасида кимлар турганигача топамиз. У ҳоким бўладими, прокурор ёки солиқчими, фарқи йўқ», — деди у.
1−15 март кунлари ичида республикада 7,8 млн куб метрдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Бу 583 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг